Таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни қандай?

Таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни қандай?

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) октябрь ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, ушбу жадвалдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўрин олди.

Жаҳон рейтингида эркаклар ўртасида +87 кг. вазн тоифасидаги маҳоратли спортчимиз Марат Мавлонов 95,02 очко билан 3-ўриндан жой олган бўлса, — 80 кг. вазнда Жасурбек Жайсунов 98,12 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Аёллар ўртасида +73 кг. вазн тоифасида Светлана Осипова 114,20 очко билан жаҳонда иккинчи рақамли таэквондочи сифатида қайд этилди.

Қуйида қолган таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни билан танишасиз:

Эркаклар ўртасида:

— 54 кг: 5. Жаҳонгир Худойбердиев (73.60),

— 58 кг: 29. Дилмуроджон Маъруфжонов (40.00), 48. Камронбек Мансуров (29.64) ва 50. Омонжон Отайжонов (26.62);

— 63 кг: 40. Назарали Назаров (22.00);

— 74 кг: 18. Нажмиддин Қосимҳожиев (32.40);

— 80 кг: 4. Жасурбек Жайсунов (98.12);

— 87 кг: 8. Шуҳрат Салаев (53.32), 13. Ёдгорбек Жўрабоев (43.60);

+87 кг: 3. Марат Мавлонов (95.02).

Аёллар:

— 46 кг: 36. Мадина Шониёзова (21.60), 45. Зухра Тожиматова (16.85);

— 53 кг: 41. Лайло Зайниддинова (21.41);

— 57 кг: 16. Мадина Мирабзалова (55.62);

— 67 кг: 9. Озода Собиржонова (92.92).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.