Параспорт билан шуғулланаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда параспортга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилди. Бунинг самараси ўлароқ, юксак натижаларга эришилмоқда. Жаҳон миқёсида қайд этилаётган рекордларнинг аксари ҳам бизнинг иродали параспортчиларимизга тегишли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ 17-сон фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарори асосида эндиликда параспорт билан шуғулланувчи ёшлар учун қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди.
Унга кўра, йўлкира харажатлари қопланиши:
Камбағал оилалар реестридаги 14–30 ёшгача ногиронлиги бўлган фарзандлар учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда маблағ.
Спортчиларни рағбатлантириш:
6 ой давомида мунтазам параспорт тўгарагига қатнашган 14–30 ёшдаги ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда спорт формаси ва инвентар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Ушбу имкониятлар пара спортчиларнинг янги марраларни забт этишга муҳим пиллапоя вазифасини ўташи мақсад қилинган.