Жанубий кореялик спорт мутахассислари Тошкентда тақдимот ўтказди

Жанубий кореялик спорт мутахассислари Тошкентда тақдимот ўтказди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Bodygen Medical” компанияси мутахассислари иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизнинг тажрибали спорт мутахассислари, таниқли спортчилар, мураббий ва шифокорлар иштирок этди.

Унда спорт тиббиёти соҳасидаги сўнгги илғор технологиялар ҳақида сўз борди.

Тадбир давомида Жанубий кореялик меҳмонлар ўз иш фаолиятларида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали самарадорликни ошириш бўйича тақдимот ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Корея Республикасининг етакчи спорт шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш йўналишидаги устувор режалар муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.