Баҳрайн-2025: Ўзбекистон делегацияси иккита олтин медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайн 2025 III Осиё ёшлар ўйинларини муваффақиятли бошлади. Бугун кураш дастури доирасида иштирок этган ҳамюртларимиз Отабек Йўлдошбоев ( 65 кг) ҳамда Дурдона Турсунова ( 70 кг) олтин медалларга сазовор бўлишди.
Турсунова финалда Қирғиз Республикаси вакилини, Йўлдошбоев эса Эрон вакилини ишончли ҳисобларда мағлубиятга учратишди.
Мусобақада қатнашадиган қолган юртдошларимизга ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз!
Манба: olympic.uz