Баҳрайн — 2025: Енгил атлетика баҳсларида 4 та медаль қўлга киритилди

Баҳрайн-2025: Енгил атлетика баҳсларида 4 та медаль қўлга киритилди

Ўзбекистон делегацияси III Осиё ёшлар ўйинларида навбатдаги медалларига сазовор бўлди.

Бугун ўтказилган енгил атлетика беллашувларида ҳамюртларимиз Назмина Раҳимжонова олтин, Муҳаммадазиз Носиров ҳамда Шаҳзодбек Холмуродов кумуш, Шодиёна Раҳмонова эса бронза медалларига эга чиқишди.

Олтин:
- Назмина Раҳимжонова (1500 метр)

Кумуш:
- Муҳаммадазиз Носиров (босқон улоқтириш)
- Шаҳзодбек Холмуродов (уч ҳатлаб сакраш)

Бронза:
- Шодиёна Раҳмонова (100 метрга тўсиқлар оша)

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.