Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди
Сербиянинг Нови Сад шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалини қўлга киритди.
57 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган эркин курашчимиз Нодирбек Жуманазаров бронза медали билан тақдирланди.
Манба: Olympic.uz