Шахмат. Жавоҳир Синдаров жаҳон кубогининг 5-босқичига чиқди

Шахмат. Жавоҳир Синдаров жаҳон кубогининг 5-босқичига чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 4-босқич доирасида бугун тай-брек баҳслари ўтказилди.

Жавоҳир Синдаров (2721) ва хитойлик Ю Янгйи (2720) ўртасида классик форматда ўтказилган икки ўйинда дуранг қайд этилган эди. Бугун эса рапид форматида бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ҳамюртларимиз қора доналарда дурангга эришди.

Шахматчилар ўртасидаги иккинчи ўйинда эса нақ 125 та юриш қилинди. Жавоҳир Фарзинли эндшпилда катта устунликка эришди. У яна бир пиёдасини Фарзинга олиб чиқиш учун еттинчи горизонталга олиб келди. Аммо айнан 125-юришда хитойлик рақибнинг вақти тугаб қолди.

Шу тариқа, Синдаров бошқа ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев сингари жаҳон кубогининг нимчорак финал босқичига чиқди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.