Шахмат. Жавоҳир Синдаров 5-босқичнинг илк ўйинида ғалаба қозонди, Ёқуббоев дуранг ўйнади

Шахмат. Жавоҳир Синдаров 5-босқичнинг илк ўйинида ғалаба қозонди, Ёқуббоев дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида илк ўйинлар ўтказилди.

Жавоҳир Синдаров (2721) ва германиялик Фредерик Свене ўртасидаги ўйин нақ 5 соатдан ошиқроқ давом этди. Баҳснинг ўрталарида ҳамюртимиз кичик устунликни қўлга киритди. Аммо кейинчалик устунликни оширадиган юришларни қила олмаган бўлса, рақиб аниқ ўйин эвазига вазиятни тенглаштирди.

Партияда Фарзинлар ва Рухлар алмашиб кетгач, томонлар эндшпилга ўтишди. Синдаровда икки Фил қолган бўлса, Сванеда бир Фил ва бир От қолди. Фредерик цейтнот ҳолатига тушиб қолгани учун хато қила бошлади. Жавоҳир бундан унумли фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди. 68-юришга келиб Сване мағлубиятини тан олди.

Нодирбек Ёқуббоев ва Габриел Саргисян (Арманистон) ўртасидаги баҳсда нисбатан тезкор дуранг қайд этишди. 32-юришга келиб томонлар дурангга имзо чекишди. Бу пайтга келиб доскада мутлақо тенг ҳолат юзага келганди — 3тадан пиёда ва биттадан Рух.

Нимчорак финалнинг жавоб учрашувлари эртага ўтказилади.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. 5-босқичнинг илк ўйинида қайд этилган натижалар:

Шахмат. Жавоҳир Синдаров 5-босқичнинг илк ўйинида ғалаба қозонди, Ёқуббоев дуранг ўйнади
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.