Янги Тошкентда «Остона» мавзеси қурилади

Янги Тошкентда «Остона» мавзеси қурилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, «Марказий Осиё» Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Tenge Bank’нинг Тошкентдаги янги бош офиси ишга туширилди.

Шунингдек, Silkway Central Asia кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда «Остона» мавзеси ҳамда пойтахтларда «Тошкент» ва «Остона» меҳмонхона мажмуалари қурилиши бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.