Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев жаҳон кубогининг чорак финалига чиқди

Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев жаҳон кубогининг чорак финалига чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида жавоб ўйинлари ўтказилмоқда.

Нодирбек Ёқуббоев бугун Габриел Саргисян (Арманистон)га қарши оқ доналарда ўйнаб, ғалабани қўлга киритди. Рақиб 29-юришда хато юришни амалга оширди. Ҳамюртимиз бу хатодан унумли фойдаланиб, катта устунликни қўлга киритди. 35-юришга келиб Нодирбек Фарзинларни алмашишга мажбур қилганидан кейин Саргисян ўз мағлубиятни тан олди.

Шу тариқа, Ёқуббоев мусобақа чорак финалига чиқди. Боиси, Нодирбек кеча рақиб билан қора доналарда дуранг қайд этган эди.

Жавоҳир Синдаров (2721) ва германиялик Фредерик Свене ўртасидаги жавоб ўйини айни пайтда давом этмоқда. Кечаги ўйинда Жавоҳир ғалаба қозонган эди. Бугун партияда дуранг ҳам Синдаровни қаноатлантиради.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.