Шахмат. Жавоҳир Синдаров ҳам жаҳон кубоги чорак финалида!

Шахмат. Жавоҳир Синдаров ҳам жаҳон кубоги чорак финалида!

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида жавоб ўйинлари ўтказилди.

Жавоҳир Синдаров илк ўйинда германиялик Фредерик Свенени мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жавоб ўйинида эса шахматчилар деярли бехато ҳаракат қилишди ва 47-юришга келиб дурангга имзо чекишди. Чунки, рақибда вазиятни кучайтириш учун имконият қолмаганди.

ШУ тариқа, жаҳон кубогининг чорак финалига Ўзбекистоннинг икки вакили — Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев йўл олишди. Улар чорак финалда ғалаба қозонишса, ярим финалда ўзаро тўқнаш келишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.