«Кучимиз — бирликда». Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нималар деди?

«Кучимиз — бирликда». Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нималар деди?

16 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди ва давлат раҳбари унда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтди, жумладан:

1. Минтақавий интеграциянинг янги босқичи.

Қисқа вақт ичида Марказий Осиё мулоқотдан ҳақиқий шерикликка ўтди: ҳудудий масалалар тартибга солинди, чегаралар очилди, энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ўзаро савдо ҳажми 10,7 миллиард долларга етди, инвестициялар ҳажми эса 17 фоизга ошди.

«Кучимиз — бирликда». Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нималар деди?
2. Институционал архитектурани кучайтириш.

Учрашувлар форматини «Марказий Осиё ҳамжамияти» стратегик платформасига айлантириш, унинг Котибияти ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий координаторлар мақомини ошириш таклиф қилинди.

«Кучимиз — бирликда». Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нималар деди?
3. Иқтисодиёт ва инвестициялар.

Минтақа мамлакатлари ўзаро савдони 1,5−2 баробар оширишга қодир. Президент қуйидагиларни таклиф қилди:

  • 2035 йилгача Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг минтақавий дастурини қабул қилиш;
  • Умумий инвестиция макони тўғрисидаги декларацияни ишлаб чиқиш;
  • электрон тижоратни биргаликда ривожлантиришни рағбатлантириш.

4. Инфратузилма ва транспорт.

Ўзбекистон йирик лойиҳалар — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли, Трансафғон йўлагини амалга ошириш, шунингдек, Транскаспий йўналишларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди. Инфратузилмани ривожлантириш кенгашини тузиш таклифи билдирилди.

5. Хавфсизлик ва Афғонистон.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси ҳамда Таҳдидлар ва хатарлар каталоги қабул қилинмоқда. Давлат раҳбари Афғонистонни минтақавий энергетика ва транспорт лойиҳаларига жалб қилиш муҳим эканини таъкидлаб, «Фарғона тинчлик форуми»ни ҳар йили халқаро форматда ўтказиш таклифини билдирди.

«Кучимиз — бирликда». Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нималар деди?
6. Иқлим ва сув.

Ўзбекистон 2026−2036 йилларни Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилишни, шунингдек, Сув хўжалиги соҳасидаги минтақавий ваколатлар марказини ташкил этишни таклиф қилди.

7. Гуманитар соҳа.

Илмий ва маданий алмашинувни ривожлантириш қўллаб-қувватланди. Президент ҳар йили Маънавий мерос ва маърифат масалалари бўйича халқаро конгрессни ўтказиш, Илмий тадқиқотлар фондини ташкил этиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг минтақа мутафаккирлари ҳиссаси тўғрисидаги резолюциясини илгари суришни таклиф қилди.

Президент сўзининг якунида: «Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда. Фақат ҳамжиҳат бўлиб, ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва стратегик ёндашувларга таяниб, эзгу мақсадларимизга эришишимиз мумкин», — дея таъкидлади.

Ўзбекистон, шунингдек, Туркманистонни янги «Марказий Осиё ва Озарбайжон» форматидаги раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Аввалроқ Озарбайжон энди Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон эмас, балки тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши ҳақида ёзгандик. Бу бўйича етакчилар томонидан принципиал қарор қабул қилинди, дея эълон қилди Шавкат Мирзиёев.

«Моҳиятан биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз, ҳамкорликнинг ягона маконини шакллантиришга йўл очмоқдамиз. Бу икки минтақанинг стратегик боғлиқлиги ва барқарорлигини кучайтириши, шубҳасиз», — деди у.

Шавкат Мирзиёев нутқининг тўлиқ матни

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.