Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар қилди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди:
- Ўзбекистон — Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолияти тўғрисидаги шартнома;
- Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги битим;
- Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
- Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
- Адлия вазирликлари ўртасида 2026−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Маданият соҳасида 2026−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Нефть маҳсулотлари ва суюқ кимёвий юкларни ташиш учун темир йўл вагонларини етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Биологик хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистон — Туркманистон экспертлар кенгашини тузиш тўғрисидаги меморандум;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Туркманистон Давлат, ҳуқуқ ва демократия институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Ўрмон хўжалиги соҳасида 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»;
- Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан Лебап вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Ахал вилояти ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Тошҳовуз вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар.