Вазирлик, МОҚ ва ЎФА раҳбарияти АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди

Вазирлик, МОҚ ва ЎФА раҳбарияти АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди

Бугун Спорт вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлик, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти қатнашиб, томонлар икки давлат ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Маълумки, АҚШ 2026 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонларидан бири, шунингдек, 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларини қабул қиладиган мамлакат саналади.

Шу муносабат билан, учрашув давомида делегациямизнинг ушбу йирик халқаро мусобақалардаги иштирокини таъминлаш, ташкилий масалаларни келишиб олиш ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, жаноб Хеник ўзбек спортида эришилаётган улкан ютуқлар, ҳар икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстона алоқаларни эътироф этиб, элчихона зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.