Бокс. Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади

Бокс. Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади

Asian Boxing ташкилоти 2026 йилги Осиё чемпионатларига расмий мезбонларни эълон қилди. Унга кўра, дастлаб катталар иштирокидаги Осиё чемпионати 28 мартдан 11 апрелгача Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Тошкент бўлса, ўсмирлар (U — 15) ва ёшлар (U — 17) ўртасидаги Осиё биринчилигига мезбонлик қилади. Ўтказилиш вақти: 1-16 май.

2026 йилги U — 19 ва U — 22 чемпионатини қабул қилишни бўлса, Жакарта ўз бўйнига олди. Вақти: 3-16 июль.

Бокс. Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.