Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 19−22 ноябрь кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюриб, уч давлат ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида стратегик мулоқотлар ўтказади, деб хабар берди Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нинг.

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ван И Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан юқорида тилга олинган мамлакатларга сафар қилади, деб хабар берди ХХР ТИВ вакили.

Мао Нингнинг таъкидлашича, «Хитой раиси Си Цзиньпиннинг мазкур уч давлат президентлари билан умумий келишувларини амалга ошириш учун вазир Ван И ҳамкасблари билан стратегик мулоқотлар ўтказади. Икки томонлама муносабатлар, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилади».

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Пекинда икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи стратегик мулоқотини ўтказганди. Унда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.