Насредин Исматулло Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Насредин Исматулло Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Эмомали Раҳмон Абдужаббор Раҳмонзодани Ўзбекистондаги элчи лавозимидан озод қилди, деб хабар бермоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Фармонда қайд этилишича, дипломат бошқа ишга ўтади.

Абдужаббор Раҳмонзода 2021 йил май ойида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди. Бунгача у президент Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Янги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимини Насредин Исматулло эгаллади. У 1971 йилда туғилган. Тожикистон аграр университети ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини халқаро муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Австрияда, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия, Словакия ва Венгрияда, сўнгра Покистонда ва ўриндошлик асосида Бангладешда элчи бўлиб ишлаган. У Тожикистоннинг ЕХҲТдаги доимий вакили бўлган.

2024 йил январидан буён Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Рус ва инглиз тилларини билади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.