Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларнинг туташ нуқтаси шартномасининг ратификациясини якунлади

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларнинг туташ нуқтаси шартномасининг ратификациясини якунлади

15 ноябрь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари давлатлар ўртасида Давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисидаги протоколни имзолади, деб хабар бермоқда Gazeta мухбири.

Имзолаш 15 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида ўтказилди. Минтақа давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви арафасида вазирлар кун тартиби лойиҳаси, асосий қарорлар ва якуний ҳужжатлар тўпламини келишиб олди.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларнинг туташ нуқтаси шартномасининг ратификациясини якунлади
Шартноманинг ратификация қилиниши мамлакатлар ўртасидаги конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ҳамда минтақада тинчлик, барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиш натижаси, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида. Вазирликнинг қайд этишича, бу қадам «нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий салоҳиятимизни намоён этади».

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида ратификация жараёнининг якунланиши чегараларнинг туташ нуқтаси шартномасининг амалга оширилишига замин яратишини таъкидлади. Бу яхши қўшничилик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, чегара савдосини кенгайтириш, қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларнинг туташ нуқтаси шартномасининг ратификациясини якунлади
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни уч давлат президентлари Хўжандда чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган ва уч мамлакат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласини очган эди.

Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 28 октябрда қабул қилган, Сенат 1 ноябрда маъқуллаган, президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябр куни имзолаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.