Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган VI Ислом бирдамлик ўйинлари ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик спортчилар юқори маҳорат намойиш этиб, юртимиз номини муносиб ҳимоя қилишди.
Мусобақа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза жами 96 та медални қўлга киритиб, умумий ҳисобда Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.