Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган 8-18 ёшли шахматчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Орият Обиджонов олтин медалга сазовор бўлди.
У 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги рапид йўналишида 7 тур давомида мағлубиятсиз иштирок этиб, 6 очко жамғарди ва якуний жадвалда 1-ўринни эгаллади.