Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнаганига қарамай, 15+10 форматида ўтказилган илк рапид баҳсида Нодирбек Ёқуббоевни мағлуб этди. Ҳамюртларимиз ўртасидаги иккинчи ўйинда эса дуранг қайд этилди. Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров жаҳон кубоги финалига чиқди. Шу билан биргаликда, ўзбекистонлик гроссмейстер Жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақасини қўлга киритди.
Жавоҳир жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей Йига қарши дона суради. Ушбу спортчи бугун россиялик Андрей Есипенко устидан ғалаба қозонди. Биринчи партияда дуранг қайд этилгач, иккинчи ўйинда Есипенко устунликни қўлга киритди. Аммо 55 ва 56-юришда россиялик шахматчи қўпол хатоларга йўл қўйиб, кутилмаганда, ўз Рухини рақибга бериб қўйди. Натижада Андрей мағлубиятни тан олди.
Жаҳон кубоги бронза медали учун ўзбекистонлик Нодирбек Ёқуббоев ва россиялик Андрей Есипенко ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар 24-26 ноябрь кунлари ўтказилади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.