Шахмат. 2026 йилги Жаҳон тожига даъвогарлар турнири иштирокчилари маълум бўлди

Шахмат. 2026 йилги Жаҳон тожига даъвогарлар турнири иштирокчилари маълум бўлди

2026 йилда шахмат тожи учун баҳс ўтказилади. Ундан аввал эса амалдаги тож соҳиби Домараджу Гукешга рақиблик қиладиган рақибни аниқлаб берадиган Талабгорлар мусобақаси ташкил этилади. Унда 8 нафар шахматчи иштирок этади. Улар сафида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам бор.

1. Фабиано Каруана (2795) — 2024 FIDE Circuit ғолиби
2. Аниш Гири (2760) — 2025 Grand Swiss турнири ғолиби
3. Маттиас Блюбаум (2678) — 2025 Grand Swiss кумуш медали соҳиби
4. Жавоҳир Синдаров (2726) — 2025 йилги Жаҳон Кубоги ғолиби
5. Вей Йи (2754) — 2025 йилги Жаҳон Кубоги кумуш медали соҳиби
6. Андрей Есипенко (2695) — 2025 йилги Жаҳон Кубоги бронза медали соҳиби
7. Рамешбабу Прагнанандҳа (2760) — 2025 FIDE Circuit етакчиси ва эҳтимолий ғолиб
8. Хикару Накамура (2810) — рейтинг бўйича 1-ўрин (Магнус Карлсеннинг турнирда қатнашишдан бош тортгани инобатга олинган ҳолда).

Мусобақа 2026 йил 28 март куни бошланади. Турнир Кипрда ўтказилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.