Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «London Chess Classic» турнирини муваффақиятли бошлади

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «London Chess Classic» турнирини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Англиядаги «London Chess Classic» турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади.

Ҳамюртимиз биринчи турда мезбон шахматчиларидан бири Гавайн Маророа Жонс билан қора доналарда ўйнади. Рақиб оқ доналарда ўйнаганига қарамай, 16-юришга келиб битта ҳаракатни 3 марта такрорлади. Натижада баҳсда тезкор дуранг қайд этилди.

Иккинчи турда Нодирбек АҚШлик Абҳиманю Мишрага қарши оқ доналарда ўйнади. Абдусатторов дебютдан устунлик билан чиқди ва ўйинни мантиқий якунига олиб бора олди. Айниқса, 22-юришда ўзбек спортчиси ўз Отини қурбон қилиб, «Бриллиант юриш»ни амалга ошириш орқали ўз устунлигини яна оширди.

Мишра охиригача қаршилик қилишга уринди. Аммо 49-юришга келиб у ўз мағлубиятини тан олди. Бу вақт келиб мот учун атиги 3-4 та юриш қолганди.

Нодирбек Абдусатторов 1,5 очко билан кучли учликка кирди. Николос Теодороу (Греция) ва Алиризо Фирузжа (Франция) ҳисобида ҳам шунча очко бор.

Нодирбек бугун 3-тур доирасида Никита Витьюгов (Англия)га қарши қора доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.