Абдумалик Назиров «Миллий электр тармоқлари» раиси бўлди

Абдумалик Назиров «Миллий электр тармоқлари» раиси бўлди

Абдумалик Абдусалимович Назиров «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Назиров бунга қадар 2022 йил май ойидан буён МЭТ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдумалик Абдусалимович 1984 йилда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. У 2005 йилда Тошкент давлат техника университетининг кундузги бўлими таҳсил олган, 2007 йилда эса магистр илмий даражасига эга бўлган. У Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси.

Назиров ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» Пискент тумани электр таъминоти корхонасида назоратчи, электромонтёр вазифаларидан бошлаган. Олий маълумот соҳиби бўлганидан сўнг, 2006 йилдан Марказий магистрал электр тармоқларида электромонтёр, муҳандис лавозимларида ишлаган.

2009−2014 йиллар оралиғида «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» Энергия сотиш хизмати гуруҳ раҳбари, 2014−2016 йилларда Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, 2016−2018 йилларда «Ўзбекэнерго» ДАК «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Молия-иқтисод ва энергосотиш масалалари бўйича директори, 2018−2019 йилларда «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг энергия режими ва йўқотишлар назорати бўлими бошлиғи, 2019 йилда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, 2022 йил Энергетика вазирлиги электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг аввалги раҳбари Дадажон Исақулов «Ўзэнергоинспекция» раҳбари этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.