Ҳамюртимиз бу сафар АҚШлик Сэм Шенклендга қарши қора доналарда ўйнади. Баҳснинг миттельшпил қисмида вазият тенг эди. Аммо Нодирбек рақибнинг мудофаасига очилиб қолган Шоҳи томон ҳужум ташкил этган эди, 27-юришда рақиб Рух билан ноаниқ юришни амалга оширди. Абдусатторов юзага келган устунликни қўлдан чиқармади. 36-юришга келиб рақиб мот бўлиши учун битта юриш қолди. Шу паллада Сэм ўз мағлубиятини тан олди.
Ушбу ғалабадан сўнг Нодирбек 5,5 очко билан пешқадамликни янада мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги Алиризо Фирузжа бугун ҳам дуранг ўйнади ва ўзбек спортчисидан 1,5 очко ортда қолмоқда.
Нодирбек Абдусатторов 7-тур доирасида Люк МакШейн (Англия)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.