“Қисқа танаффус олдим, техник атама билан айтадиган бўлсам, ўз ‘моторъимни қайта созлашга уриняпман. Сўнгги 18 ой ичида тез-тез жароҳат олдим. Шунинг учун танамни тиклашга ҳаракат қиляпман, келаси мавсумни зўр ҳолатда бошлашни истайман. Умид қиламанки, энг кучлилар билан рақобатни давом эттира оламан”, дейди Жокович.
Маълумот учун, 38 ёшли Новак Жокович 2025-йилда барча “Катта дубулға” турнирларида ярим финалга етиб борган, шунингдек, Женева (Швейцария) ва Афина (Греция) шаҳарларида ўтказилган Masters турнирларида ғолиб чиққан.
Жокович ҳозирда ATP рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. У фаолияти давомида 100 дан зиёд турнирда ғалаба қозонган ва дунёнинг биринчи ракеткаси унвонини энг кўп — 428 ҳафта давомида сақлаб қолган ҳолда рекорд ўрнатган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.