Бокс ЖЧ. Кеча 4 нафар ўзбек спортчиси ғалаба қозонди, бугун 3 нафар ватандошимиз рингга кўтирилади

Бокс ЖЧ. Кеча 4 нафар ўзбек спортчиси ғалаба қозонди, бугун 3 нафар ватандошимиз рингга кўтирилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кеча иккинчи кун жанглари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 4 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ғалабага эришди.

Натижалар билан танишинг:

— 67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Рашиелд Уильямс (Багама ороллари) — 5:0

— 80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Седрик Белони-Дулиепре (Гаити) — 5:0

+92 кг: Арман Маханов — Андре Томпсон (IBA-PRO — 2) — учинчи раундда техник нокаут

— 86 кг: Акмалжон Исроилов — Роберт Макнулти (Шотландия) — 5:0

Бугун Жаҳон чемпионати доирасида 3 нафар боксчимизнинг учрашувлари бўлиб ўтади. Олимпиада чемпиони ва икки карра Жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ҳам бугундан ўз юришини бошлайди.

Жуфтликлар билан танишинг:

— 54 кг: Асилбек Жалилов — Садаи Ахискали (Туркия) Б ринг. 18:45

— 60 кг: Абдумалик Халоков — Кевин Москуера (Эквадор) А ринг. 19:45

— 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Сиргак Абдижапар уулу (Қирғиз Республикаси) А ринг. 21:30

Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да ва иккинчи дастур 22:00 да старт олади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.