Петр Ян Двалишвилини мағлуб этиб, UFC чемпионига айланди

Петр Ян Двалишвилини мағлуб этиб, UFC чемпионига айланди

Россиялик Петр Ян Лас-Вегасдаги UFC 323 мусобақасининг марказий жангида грузиялик Мераб Двалишвилини мағлубиятга учратди.

32 ёшли россиялик ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, энг енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланди.

Ян Двалишвилидан реванш олди — рақибларнинг 2023 йил март ойидаги аввалги жанги ҳакамларнинг якдил қарори билан грузияликнинг ғалабаси билан якунланганди.

Энди Ян ҳисобида профессионал ММАда 20 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор. Двалишвили фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Унда 21 та ғалаба ҳам бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.