Ландо Норрис — 2025-йилги Формула — 1 чемпиони

Ландо Норрис — 2025-йилги Формула-1 чемпиони

“Макларен” жамоасининг британиялик 26 ёшли пойгачиси Ландо Норрис мавсум якунларига кўра Формула — 1 бўйича Жаҳон чемпионига айланди.

Норрис 7 декбар, якшанба куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ўтказилган Абу-Даби Гран-при турнирида учинчи ўринни эгаллади. Бу эса унга умумий рўйхатда мавсум чемпионлигини тақдим этди. Шу билан у Макс Ферстапнпеннинг тўрт йиллик чемпионлик сериясига чек қўйди. Макс Ферстаппен (“Ред Булл”) Абу-Даби Гран-приси ғолиби бўлди, аммо умумий рўйхатда Норрисга ета олмади.

Британиянинг “Макларен” жамоаси 2025-йилги мавсум якунига кўра бирданига икки муҳим серияни тўхтатди. Норриснинг чемпионлиги – 2008-йилдан (ўша пайтда Луис Ҳамилтон чемпион бўлган) бери қайд этилаётган қора анъанага чек қўйган бўлса, Конструкторлар кубогидаги муддатидан аввалги чемпионлик эса жамоага “олтин дубул”ни расмийлаштириш имконини берди. Улар 2024-йилда ҳам айнан шу совринни қўлга киритган эди. “Макларен” охирги марта 1988–1991-йилги мавсумда кетма-кет конструкторлар кубогида ғолиб бўлган, 1998–2024 йиллар оралиғида эса жамоа бу совринни умуман қўлга кирита олмаганди.

2025-йилги мавсум якунлари (Топ — 10)

Ландо Норрис (“Маклерон”) — 423 очко
Макс Верстаппен (“Ред Булл”) — 421
Оскар Пиастри (“Маклерон”) — 410
Жорж Расселл (“Мерседес”) — 319
Шарл Леклер (“Феррари”) — 242
Луис Ҳемилтон (“Феррари”) — 156
Андреа Кими Антонелли (“Мерседес”) — 150
Алекс Албон (“Уилямс”) — 73
Карлос Саинс (“Уилямс”) — 64
Фернандо Алонсо (“Астон Мартин”) — 56.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.