Шахмат. Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam Final» мусобақаси саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади

Шахмат. Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam Final» мусобақаси саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади

Шахматнинг «Freestyle» йўналиши бўйича йилнинг якуний финал мусобақаси Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида бошланди. Унда ўзбекистонлик спортчи Жавоҳир Синдаров қатнашмоқда.

Саккиз нафар шахматчи кеча рапид форматида (10+5) айланма тизимда ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишди. Синдаров 7 та ўйинда 5,5 очко жамғариб, саралаш босқичи ғолибига айланди. Жавоҳир кечаги баҳслар давомида Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Ханс Ниман, Парҳам Мақсудлу каби кучли шахматчиларни мағлуб этди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер саралаш босқичи ғолиби сифатида чорак финалдаги рақиби сифатида эронлик шахматчи Парҳам Мақсудлуни танлади. Чорак финалда шахматчилар оқ ва қора доналарда бир мартадан баҳс ўтказишади. Агар икки ўйиндан сўнг дуранг қайд этилса, тай-брек орқали ғолиб аниқланади. Чорак финалнинг барча ўйинлари бугун ўтказилади.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam Final» мусобақаси саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади
Шахмат. Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam Final» мусобақаси саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.