FIA Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

FIA Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Халқаро автоспорт федерацияси (FIA) Президенти Муҳаммад Бен Сулайем бошчилигидаги делегация бугун Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Уларга Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.

Ташриф чоғида меҳмонларга Ўзбекистондаги бой ислом тарихи, маданий мероси ва марказда сақланаётган бебаҳо маънавий ёдгорликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, жаноб Бен Сулайем мамлакатимизда спорт йўналишидан ташқари маърифий йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар, маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.