FIA Бош Ассамблеяси доирасидаги тадбирларга расман старт берилди

FIA Бош Ассамблеяси доирасидаги тадбирларга расман старт берилди

“Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида FIA Бош Ассамблея ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулаем, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, шунингдек, халқаро ташкилот таркибига кирувчи барча йўналишларнинг мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимиз номидан сўз олган Спорт вазири Адҳам Икрамов барча меҳмонларни қутлаб, юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, жаноб Бен Сулаем Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган автоспорт оламидаги мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирди ва йил давомида турли йўналишларда фаоллик кўрсатган жамоалар ҳамда ташкилотларни тақдирлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.