Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF камарига собиқ даъвогар бўлган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини ўтказади.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 20 декабрь куни Самарқанддаги “Family Park” мажмуасида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомининг асосий баҳсида рингга кўтарилади. Эргашевга ўша куни конголик 32 ёшли Мардоше Кувеса Катомбе рақиблик қилади.

Маълумот учун, 33 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар 27 та жанг ўтказиб, 25 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Мардошенинг ҳисобида эса 17 ғалаба ва 8 мағлубият бор. Ўзбекистонлик боксчи сўнгги жангини февраль ойида Фарғонада ўтказилган бокс оқшомида угандалик Жунжу Поверга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.