НОЯБРЬ ОЙИДА НАРХЛАР 0,7 % ГА ОШДИ — СТАТИСТИКА
Ўзбекистонда 2025-йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги умумий нархлар даражаси ўртача 0,7 % га ошди, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ўзининг навбатдаги ойлик ҳисоботида
маълум қилди.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 % ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу ойига нисбатан (2024 йил ноябрда — 110,0 %) 2,5 фоиз бандга паст ва қўмита таъкидлашича, инфляция суръатларининг пасайиши ички бозордаги барқарорликни акс эттиради.
Озиқ-овқат маҳсулотлари етакчи омил бўлди
Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача
1,0 % га қимматлашди. Қимматлашувга асосан мавсумий сабзавот ва мевалар таъсир қилди. Жумладан:
- бодринг – 96,0 %,
- помидор – 82,2 %,
- булғор қалампири – 61,2 %,
- бақлажон – 51,7 %,
- узум – 12,1 %,
- анор – 7,9 %
ва бошқа қатор маҳсулотлар нархининг ўсиши инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатди.
Шу билан бирга айрим маҳсулотлар нархи пасайиб, умумий инфляцияни секинлаштиришда муҳим роль ўйнади. Сабзи (
26,1 %), шолғом (
7,1 %), гуруч турлари (
4,5 %), шакар (
2,9 %), пиёз (
2,5 %) ва парранда гўшти (
1,2 %) шулар жумласидандир.
Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларда ҳам ўсиш бор
Ноябрь ойида ноозиқ-овқат товарлари нархлари ўртача
0,5 % га ошди. Ички бозорда бу қуйидаги маҳсулотларда сезилди:
- пропан – 7,4 %,
- бензин – 1,7 %,
- цемент – 1,4 %,
- кийим ва пояфзал – 0,7 %.
Аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса ўртача
0,3 % га қимматлашган.
Статистика қўмитасининг маълум қилишича, ноябрь ойи учун ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. Мониторинг умумий ҳисобда 420 турдаги маҳсулот ва 90 турдаги хизматларни ўз ичига олган.