Теренс Кроуфорд чемпионлик камарларини намойиш этди(фото)

Теренс Кроуфорд чемпионлик камарларини намойиш этди

Беш вазн тоифасида мағлубиятга учрамаган жаҳон чемпиони, фаолиятини якунлаганини эълон қилган америкалик Теренс Кроуфорд (42-0, 31 КО) кўплаб камарларини намойиш этди.

«Яна нима дейишим мумкин?» — деб ёзди Кроуфорд ижтимоий тармоқда.

Теренс Кроуфорд чемпионлик камарларини намойиш этди(фото)
Теренс Кроуфорд 38 ёшда. Америкалик 2008 йилда профессионал сифатида дебют қилган. 2014 йилда у энгил вазн тоифасида (61,2 кг гача) жаҳон чемпиони, 2017 йилда биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (63,5 кг гача) мутлақ чемпион, 2023 йилда ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) мутлақ чемпион, 2024 йилда биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг гача) чемпион, 2025 йилда иккинчи ўрта вазн тоифасида (76,2 кг гача) мутлақ чемпион бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.