Бокс. Мужибилло Турсунов WBC гран-при финалида мағлуб бўлди

Бокс. Мужибилло Турсунов WBC гран-при финалида мағлуб бўлди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC томонидан ташкил этилган гран-при мусобақаси якунига етди.

Мазкур турнирнинг супер енгил вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Мужибилло Турсунов финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи жангда у Колумбия вакили Карлос Утриага қарши рингга кўтарилди.

Саккиз раундга мўлжалланган баҳс тўлиқ давом этди. Якунда колумбиялик боксчи очколар ҳисобига кўра ғалабага эришди. Шу тариқа, Мужибилло Турсунов WBC гран-присида иккинчи ўринни эгаллади.

WBC гран-при ғолиблари 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади. Финалда мағлуб бўлган Мужибилло Турсунов эса 50 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.