Улар Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ва Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов. Улар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Жиноят иши ёки эҳтимолий айбловлар бўйича расмий изоҳ берилгани йўқ. ИИВ ва Бош прокуратура сўровларга жавоб бермади.
Daryo ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ИИВнинг иккита бошқармасининг собиқ раҳбарлари давлат мулкини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятларда айбланаётган бўлиши мумкин. Гап хорижий маҳсулотлар ўрнига светофорлар каби маҳаллий маҳсулот ва ускуналарни етказиб бериш схемалари натижасида 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган бўлиши мумкинлиги ҳақида бормоқда.
Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари ва Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимини 2021 йил апрель ойида эгаллаганди. Рустам Турсунов Жазони ижро этиш департаментига 2021 йил февралдан бери раҳбарлик қилган. Уларнинг иккаласи ҳам президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 3 ноябрдаги фармони ва буйруғи билан лавозимидан озод қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.