37 ёшли спортчи ўзининг Х саҳифасида навбатдаги жанги бўйича келишувга эришгани ва ҳозирда расмий шартномани кутаётгани ҳақида пост қолдирди.
“Эҳтимол, кейинги рақибим унчалик танилмаган йигит бўлади. Умуман олганда, менга фарқи йўқ, мен барчасига розиман. Шартномани юборинг, йигитлар. Конор Макгрегор келишувга тайёр”, дейилади постда.
Гарчи ирландиялик жангчи ушбу хабарни кўп ўтмай ўчириб ташлаган бўлса-да, бу унинг яқин ойларда октагонга қайтишидан далолат бериши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.