Бойсунда яна нефт аралашмаси оқиб чиқди

Бойсунда яна нефт аралашмаси оқиб чиқди

Бойсун туманида нефт маҳсулотлари аралашмаси қайта оқиб чиққани қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология қўмитаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса эрталаб соат тахминан 06:30 атрофида содир бўлган. Оқиб чиқиш сабаби кучли сел оқими бўлиб, у ҳимоя ариғини бузиб юборган.

Ҳозирда воқеа жойида экополиция ходимлари ва ҳудудий экология бошқармаси мутахассислари иштирокида тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда. Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилиб, унинг оқибатлари баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, вазиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда, текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.