Самарқандда медиаҳафтанинг бешинчи босқичи 700 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди

Самарқандда медиаҳафтанинг бешинчи босқичи 700 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди

Самарқанд шаҳрида медиаҳафтанинг бешинчи босқичи якунланиб, у 700 дан ортиқ иштирокчини жамлади ҳамда медиа соҳасида янги мутахассисларни тайёрлаш майдонига айланди.

Беш кун давомида 17 нафар ментор томонидан 50 та йўналиш бўйича тренинглар ва дебатлар ўтказилди. Бунда амалий кўникмалар ва медиа соҳасида ишлашнинг замонавий воситаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳа якунларига кўра, профессионал медиа ҳамжамиятига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SMM мутахассиси қўшилди. Шунингдек, қарийб 300 нафар ёш контент яратиш соҳасида бошланғич билимларга эга бўлди, медиа-форум эса 500 дан ортиқ иштирокчини жалб қилди.

Ташкилотчилар таъкидлашича, тадбир доирасида тизимли ёндашув ва очиқ мулоқот формати қўлланилгани иштирокчиларга тажриба алмашиш ва янги иш услубларини ўзлаштириш имконини берди. Олинган кўникмалар келгусида ҳудуддаги медиа лойиҳаларни яратишда фаол қўлланилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.