TEPE Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов туркиялик шахматчи билан дуранг ўйнади

TEPE Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов туркиялик шахматчи билан дуранг ўйнади

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича нуфузли TEPE Sigeman турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

У 6-тур доирасида туркиялик Яғис Каан Эрдоғмушга қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди. Беллашув 37-юришда якунланди. Шу тариқа, Нодирбек очколари сонини 3,5 тага етказиб олди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси ушбу дурангдан кейин мусобақа жадвалида 4-ўринга тушиб қолди. Ҳамюртимиз эртага турнирнинг сўнгги тури доирасида нидерлендиялик Йорден ван Форестга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Мусобақа формати
8 нафар иштирокчи 7 та тур давомида айланма (роунд-робин) тизимида бир-бирига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ушбу турнирда кетма-кет икки йилдан буён ўзбекистонлик шахматчилар ғалаба қозонган. 2024 йилда Нодирбек Абдусатторов, 2025 йилда эса Жавоҳир Синдоров чемпионликни қўлга киритган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.