Янги рейсларни йўлга қўйиш масаласи 15 май куни қирғиз авиакомпанияси ва Uzbekistan Airports вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.
Ҳамкорликнинг биринчи босқичида Тошкент — Тамчи йўналиши очилади. Дастлабки маълумотларга кўра, рейслар 2026 йил 24 июндан бошланиши режалаштирилган. Парвозлар De Havilland Canada Dash 8 Q400 турбовинтли самолётларида амалга оширилади.
Кейинчалик авиакомпания маршрутлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Куз фаслида Тошкент — Ўш, қиш мавсумида эса Тошкент — Қоракўл йўналишларида рейсларни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент ва Бишкек ўртасида авиақатнов очиш имконияти ҳам ўрганилмоқда.
Томонлар минтақавий ташувларни ривожлантириш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Қирғизистондан Андижон, Фарғона ва Наманган аэропортларига халқаро рейсларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Asman Airlines Қирғизистоннинг давлат авиакомпанияси ҳисобланади ва “Қирғизистон аэропортлари” тизими таркибига киради. Айни пайтда авиаташувчи ички ва халқаро йўналишларда, жумладан Олмаота ва Хўжандга рейсларни амалга оширмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.