Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини юқори баҳоламоқда

Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини юқори баҳоламоқда

Халқаро молия ва инвестиция доиралари вакиллари Ўзбекистон иқтисодиёти ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳоламоқда.

«Templeton asset management» ва «Templeton global investment» компаниялари бош ижрочи директори Манраж Сеҳоннинг таъкидлашича, Ўзбекистон кучли иқтисодий база ва бой ресурсларга эга давлатлардан бири ҳисобланади.

Унинг фикрича, мамлакатда шаклланаётган иқтисодий муҳит компанияларга узоқ муддатли истиқболда сармоя киритиш учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Эксперт, шунингдек, Ўзбекистондаги ўсиш платформаси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Қайд этилишича, халқаро инвесторлар томонидан билдирилаётган бундай баҳо мамлакатнинг жаҳон молия бозоридаги нуфузи ва инвестиция жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.