Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, республика миллий стендида қишлоқ хўжалиги, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик ва бошқа тармоқларда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Экспозиция саккизта асосий йўналишни қамраб олган бўлиб, унда 190 дан ортиқ маҳсулот ва замонавий технологиялар тақдим этилган.
Кўргазма Ўзбекистон саноат салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини йўлга қўйиш учун муҳим платформа сифатида баҳоланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.