Овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштирилади

Овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштирилади


Қабул қилинган 1172-сонли Қонунга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.

Янги тартибга мувофиқ, питомникларда ёввойи ҳайвонларни етиштириб, ўз ҳудудларига қўйиб юборган овчилик хўжаликларига ушбу ҳайвонлар сонига тенг миқдорда, урчиш давридан ташқари, йил давомида рухсатномасиз ов ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Урчиш мавсуми Фанлар академияси Зоология институти хулосаси асосида белгиланади.

Шунингдек, овчилик гувоҳномасини бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди. Эндиликда гувоҳнома махсус ўқув курсларини тугатиб, тестдан муваффақиятли ўтган 18 ёшга тўлган фуқароларга ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан 2 йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати аризага кўра узайтирилиши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.