Япония томонидан молиялаштирилаётган ва 2026 йил апрелидан 2027 йил мартигача мўлжалланган ушбу лойиҳага Финляндия Метеорология институти, «Green University» ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамкор сифатида жалб этилган.
Тадбирда Термиз шаҳридаги ҳаво сифати нафақат табиий омиллар (чанг бўронлари), балки транспорт, иситиш тизими ва саноат каби антропоген манбалар таъсирида ҳам ёмонлашаётгани таъкидланди. Лойиҳа доирасида атмосферадаги PM10 ва PM2.5 заррачалари миқдори сунъий йўлдош ва ер усти кузатувлари орқали комплекс баҳоланади. Шунингдек, «светофор» тамойилига асосланган барвақт огоҳлантириш тизими прототипи, чангни камайтириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи табиий ечимлар ҳамда SDS мониторинги бўйича миллий режа ишлаб чиқилади. Термизда қўлланиладиган бу тажриба келгусида мамлакатнинг бошқа заиф ҳудудларида ҳам жорий этилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.