Тошкентда 26 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди

Тошкентда 26 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди


Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қўшни давлатдан олиб келинган йирик миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди.

Денов шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик жинояти учун судланган 38 ёшли шахс Яккасарой туманидаги меҳмонхонада 1 кг 185 грамм “гашиш” моддасини 26 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 21 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Шунга кўра, гиёҳвандлик моддасини пойтахтга “Cobalt” автомашинасида олиб келган унинг шериги — муқаддам ўғрилик учун судланган 39 ёшли ҳайдовчи ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.