Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13−16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Сеул шаҳрида Корея президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

«Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперацияни чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, президент биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитида ҳам иштирок этади. Унда савдо, инвестициялар, инфратузилма, рақамли трансформация, илм-фан, технологиялар ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Тадбир якунлари бўйича Сеул декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.