Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппин билан дуранг ўйнади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппин билан дуранг ўйнади

XX ёзги Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси илк туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда ҳисоб 80-дақиқада Меҳрибон Эгамбердиеванинг голи эвазига очилди. Бироқ рақиб жамоа вакили Натали Коллинз 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Аёлларимиз кейинги баҳсни 17 сентябрь куни Хитойга қарши ўтказади.

XX ёзги Осиё ўйинлари
Ўзбекистон — Филиппин 1:1
Голлар: М. Эгамбердиева, 80 — Н. Коллинз, 88.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.