Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида иштирок этувчи бокс бўйича таркиби маълум бўлди

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида иштирок этувчи бокс бўйича таркиби маълум бўлди

19-сентябрь куни Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси — Осиё ўйинларига старт берилади. 4-октябргача давом этадиган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этади.

Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2–16-сентябрь кунлари Япониянинг Нисио шаҳридаги спорт базасида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказди.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини қуйидаги эркак боксчилар ҳимоя қилади:

55 кг: Самандар Олимов
60 кг: Абдумалик Халоков
70 кг: Шавкатжон Болтаев
80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов.

Шунингдек, турнирда Элшод Расулов бошқарувидаги аёллар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.

Аёллар ўртасида эса қуйидаги боксчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:

— 51 кг: Феруза Казакова
— 54 кг: Нигина Ўктамова
— 60 кг: Ситора Турдибекова
— 65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
— 75 кг: Азиза Зокирова

Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Таджибоев, Азим Худайқулов.

Жамоа раҳбари: Миршоҳид Тиллабоев
Шифокор: Комилжон Расулов
Физиотерапевт: Хесус Алберто

Шу тариқа, Ўзбекистон Осиё ўйинларида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жами 11 нафар спортчи билан қатнашади.

Маълумот учун, 20-Осиё ўйинлари 19-сентябрдан 4-октябргача Японияда бўлиб ўтади. Мусобақада Осиё олимпия кенгашига аъзо 45 та миллий олимпия қўмитасидан спортчилар ва расмий делегациялар иштирок этади. Турнида 43 та спорт турининг 70 та йўналишида 468 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.